Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Уммонда ўтган ядровий битим бўйича навбатдаги музокаралардан сўнг томонларнинг позициялари бир-бирига яқинлашган.
"Музокаралар аввалгиларига қараганда жиддийроқ бўлди. Шу сабабли, Эрон Қўшма Штатлар билан ишончни мустаҳкамлаш мақсадида уранни бойитиш даражасини қайта кўриб чиқади", — дея аниқлик киритди Ароқчи.
Хабар берилишича, Эрон ва АҚШ ўртасидаги навбатдаги музокаралар тахминан бир ҳафта ичида ўтказилиши режалаштирилган.