Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Маълумотларга кўра, жума куни Истанбулда АҚШ президенти махсус вакили Стив Уиткофф, Трампнинг куёви Жаред Кушнер, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, шунингдек, Туркия, Қатар ва Миср вакиллари ўртасида вазиятни юмшатиш бўйича учрашув ўтказилиши мумкин.
Нашрнинг хабар беришича, Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатиш ёки ёпишга тайёр, аммо ўтган йили АҚШ томонидан таклиф қилинган минтақавий ядровий консорциум вариантини афзал кўрмоқда.
"Эрон ёпиқ мулоқотларда ядровий дастурга жиддий чекловлар киритиши мумкинлигини билдирган. Жумладан, бойитилган уранни 2015 йилги битим модели асосида Россияга чиқариш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу ҳаракатлар АҚШ билан тарангликни камайтиришга қаратилган", дейилади хабарда.