Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чипталар квотасидан маҳрум қилинганини билдирди

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чипталар квотасидан маҳрум қилинганини билдирди

Эрон футбол федерацияси АҚШ томонидан 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учун ажратилган чипталар квотаси бекор қилинганини маълум қилди.

Федерацияга кўра, ҳар бир терма жамоага ФИФА қоидалари асосида ўйинлар учун чипталарнинг 8 фоизи ажратилади. Эрон бу чипталарни олдиндан сотишни бошлаган, мухлислар ҳам сафарларини режалаштирган.

Бироқ кейинчалик ушбу квота қайтариб олинган. Эрон бу қарорни халқаро мусобақалар руҳи ва тенглик тамойилларига зид деб атади ҳамда ФИФАни вазиятга аралашишга чақирди.

Теҳроннинг билдиришича, АҚШ томонидан жамоа аъзоларига виза беришда ҳам қийинчиликлар кузатилган. Шу билан бирга, айрим расмийлар учун виза рад этилган, аммо футболчиларга виза берилгани айтилган.

Киритилди: Бугун 07:05. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!