Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрлинг Холанд учун яна бир топ-клуб даъвогар бўлди

Эрлинг Холанд учун яна бир топ-клуб даъвогар бўлди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандга яна бир даъвогар пайдо бўлди.

El Nacional маълумотига кўра, «ПСЖ» норвегиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Парижликлар Холандни Усмон Дембеленинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Франциялик футболчининг Саудия Арабистонига йўл олиши кутилмоқда.

Аввалроқ Холандга «Бавария», «Челси», «Арсенал», «Барселона» ва «Реал» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» сафида 7 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди.

Киритилди: 13:34 04.10.2026. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда