Сент-Полс шаҳарчасида истиқомат қилувчи эркакнинг мушуги сабаб қамалишига бир баҳя қолди. Маълум бўлишича, уй эгасининг мушуги уйига гиёҳванд моддалар тўла пакетни олиб келган, дея хабар берди маҳаллий милиция бўлими.
Аниқланишича, эркак маза қилиб ухлаб ётган мушугининг ёнидаги пакетда нима борлигига қизиқади ва уни очиб кўради. Қарасаки, пакетнинг ичи гиёҳвад моддалар билан тўла эди.
Дастлабки тахминларга кўра, пакетда юзлаб фунт стерлинг миқдоридаги кокаин ва героин бўлган.
Гумондор сифатида ҳеч ким қўлга олинмаган. Гиёҳванд моддалар эса текшириш учун жўнатилган.