Американинг Техас шарида мудҳиш ҳодиса юз берди. Эркак католик черков ёнида собиқ хотини ва 31 ёшли қизини отиб ташлади.
Бу ҳақда CBS News хабар берди.
Харрис округи полициячилари гумонланувчининг ким эканлигини ишкор этди. Бу 62 ёшли Артур Эдижин бўлиб чиқди.
Маълум бўлишича, эркак қотилликнин содир этганидан сўнг қочиб кетган.
Аммо ярим соатлар ўтганидан сўнг унинг черков яқинидаги меҳмонхонага яширингани ҳақида маълумот келиб тушган. Полициячилар дарҳол ўша ерга йўл олишган.
Жиноятчининг қўлга олинган ёки олинмагани маълум эмас.