Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Эримнинг синфдоши унга севги изҳор қилмоқда. Нима қилай?"

"Эримнинг синфдоши унга севги изҳор қилмоқда. Нима қилай?"
Савол:

Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга 2 йил бўлди, жажжи ўғлимиз бор. Аллоҳга шукур, ҳаммасидан кўнглим тўқ. Аммо эримнинг қиз синфдоши бор, оилали, эри қамоқда, 2 қизи бор. Хоҳ кечаси, хоҳ саҳарда қўнғироқ қилади, СМС юборади. Ҳар қандай муаммолари-ю ҳаётнинг икир-чикирларини эримга айтгиси келади. Эрим эса у шунчаки синфдош, дейди. Севги изҳорли СМСлар юборади. Вақти-вақти билан эрим ишхонасига олиб бориб, олиб келиб қўяди. Оиламдан хавотирдаман. Менга дин тарафдан қандай маслаҳат берасиз, эримгачи?

Жавоб:

Эрингиз хатарли йўлга қадам қўйган. Эрли аёл билан бундай суҳбатлар, у билан ёлғиз учрашиш шаръан ҳаром қилинган амалдир. Чунки бунда ҳадисларда таъкидланганидек уларнинг учинчиси шайтон бўлади .

Сизга насиҳатимиз, эрингизга босиқлик билан номаҳрам, яна эрли аёл билан гаплашиш жоизмаслигини тушунтиринг ва ҳаққига дуода бўлинг!

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад

Manba: azon.uz

Киритилди: 17:46 14.04.2019. Ўқилди: 4522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!