Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эри Россияга кетган аёл ўзи ва икки боласини дарёга чўктириб юборди

Эри Россияга кетган аёл ўзи ва икки боласини дарёга чўктириб юборди

Тожикистоннинг Панжакент вилоятида аёл 16 май куни ўзи ва икки боласини дарёга ташлади. Asia Plus нашрининг ёзишича, аёл Россияда ишловчи эри билан телефон мулоқотидан сўнг бу ишга қўл урган. Бу ҳақда jahon.uz ёзмоқда.

Аёл 29 яшар, қизчаси 4 ёш, ўғли эса 3 ойлик бўлган дейилади хабарда. Аёл эри Россиядалигида унинг ота-онаси билан яшаб келган.

Пайшанба куни аёлнинг жасади топилган, 17 майда эа боласи топилган, қизча эса ҳамон қидирилмоқда. Марҳуманинг Россиядаги эри ҳам Тожикистонга қайтиб келган.

Панжикент шаҳар прокуратураси мазкур воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатган.

Киритилди: 09:03 18.05.2019. Ўқилди: 4001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!