Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрдўғон турк армиясини дунёдаги энг кучли армияга айлантириш режаларини маълум қилди

Эрдўғон турк армиясини дунёдаги энг кучли армияга айлантириш режаларини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат армиясини дунёдаги энг кучли армияга айлантирмагунча мустаҳкамлашда давом этишини айтди, деб хабар бермоқда Andalou агентлиги.

“Биз армия дунёдаги энг кучли армияга айланмагунча уни кучайтириш бўйича қадамларни давом эттирамиз”, деди у жума куни Истанбулдаги Миллий Мудофаа Университетида сўзлаган нутқида.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, турк армиясининг сўнгги йилларда эришган муваффақиятлари, хусусан, терроризмга қарши курашда уни “дунёдаги энг кучли армиялар” қаторига киритиш учун аллақачон асос бўлмоқда.

“Терроризмга қарши кураш бу таҳдид тўлиқ бартараф этилмагунча давом этади”, - деди у.

Киритилди: 15:28 02.07.2022. Ўқилди: 3694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!