Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эрдўғон мухолифатга: "Турк халқининг асаблари билан ўйнашманг"

Эрдўғон мухолифатга: "Турк халқининг асаблари билан ўйнашманг"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида мухолифатни турк халқининг “асаблари билан ўйнашмасликка” чақирди.

“Фуқароларимизнинг тинчлигини провокациялар билан бузишни бас қилишга бир неча бор чақирганман. Агар сизда жасорат бўлса, коррупция, ўғирлик, олинган пора, содир этилган қонунбузарликлар учун ҳисоб беринг. Агар ҳозирги терговда айбланиб, ҳибсга олинганларга кафолат берсангиз, очиқ айтинг ва сиз бизнинг полициямизга қарши бўлган менталитетни қабул қилдингиз ", деди Туркия раҳбари вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейин халққа мурожаат қилиб.

Ўтган ҳафтадан бери Анқара, Истанбул, Измир ва бошқа бир қанча шаҳарларда ҳибсга олинган Истанбул ҳокими, мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси аъзоси Экрем Имомўғлини қўллаб-қувватловчи намойишлар давом этмоқда.

Киритилди: 20:47 24.03.2025. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!