Европа мамлакатлари Туркия билан ҳамкорлик қилиш йўлларини изламоқда.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг шундай деди.
"Туркиянинг мудофаа саноатига қизиқиш ортди, буни Истанбулда бўлиб ўтадиган Европанинг энг йирик мудофаа кўргазмаси бўлган SAHA 2026 га эътиборнинг ортиши ҳам тасдиқлайди", деди у.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, илгари Туркияни эътиборсиз қолдирган мамлакатлар энди унинг муваффақиятларига "ҳайратларини яшира олмайдилар".
Унинг қўшимча қилишича, Туркия мудофаа саноати бутун дунёда тобора кўпроқ эътибор ва қизиқиш объектига айланиб, таъсирчан ўсиш динамикасини намойиш этмоқда.