Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия етакчиси Башар ал-Ассад билан учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирди . Бундай қадам Яқин Шарқда барқарорлик ва тинчлик ўрнатилишига ёрдам бериши кутилмоқда. Эрдўғоннинг сўзларини Туркиянинг Ҳурриет нашри келтирмоқда .
«Биз бу борада мурожаат қилдик ва Туркия ва Сурия муносабатларини нормаллаштириш учун Башар ал-Ассад билан учрашишга тайёрлигимизни билдирдик. Биз бунга тайёрмиз. Аҳолиси мусулмон бўлган икки давлат сифатида биз бу бирликка тезроқ эришмоқчимиз»,-деган Эрдоған, бошқа томондан қарор кутаётганини қайд этди.
Туркия президенти, шунингдек, Суриядаги ҳозирги хотиржамлик можарога якуний ечим излашга ҳисса қўшишини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, миллионлаб сурияликлар ўз ватанларига қайтишни кутмоқда.