Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрдўғон АҚШни айблади

Эрдўғон АҚШни айблади

Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШни курд жангариларига қурол-яроғ етказиб беришда айблади.

“Биз Туркиянинг НАТОдаги иттифоқчиси (АҚШ) сўнгги йилларда Суриянинг террорчилар ҳаракат олиб бораётган ҳудудларига ўқ-дори ва қурол ортилган минглаб юкларни юборганидан қайғудамиз”, — деди Эрдўғон.

Президент “бу курс Барак Обама президентлигидан бери давом этаётгани, Доналд Трамп даврида ҳам давом этиб, Жо Байден даврида ўзгаришсиз қолаётганини” таъкидлади.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Анқара Вашингтонга Сурия муаммоси юзасидан ўз хавотирини билдирган.

Киритилди: 19:44 22.11.2022. Ўқилди: 5807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!