Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған Сурияда “давлат ичида давлат”га йўл қўйилмаслигини билдирди. Унинг айтишича, масала тинч йўл билан ва эришилган келишувларга мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Эрдўған, шунингдек, Сурияда, айниқса вайрон этилган ҳудудларда тиклаш ва қайта қуриш ишлари бошланишини маълум қилди.