Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон Италия бош вазири Гиоргиа Мелони билан телефон орқали мулоқот қилди.
“ТРТ Ҳабер” телеканалига хабар беришича , Эрдўғон Сурияни қайта тиклашни кечиктирмасдан бошлаш зарурлигини таъкидлаган.
Мелони билан суҳбат чоғида Туркия раҳбари, шунингдек, Италияни Сурия бўйича санкцияларни бекор қилиш жараёнига раҳбарлик қилишга чақирди.
Томонлар икки томонлама кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилдилар. Эрдўғон ўзаро савдо ҳажмини ошириш имкониятига ишонч билдирди. У кўплаб соҳаларда, хусусан, мудофаа саноати ва энергетика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.