Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрдўған Қозоғистонга ташрифини бекор қилди

Эрдўған Қозоғистонга ташрифини бекор қилди

Туркия Президенти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида қатнашиши режалаштирилган эди. 30-31 март кунлари Туркистонда ўтказилиши белгиланган мазкур тадбирда Эрдўған видеоконференция режимида иштирок этади.

Ташрифни бекор қилишнинг эҳтимолий сабаби Туркиядаги иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувидир. Бир кун олдин Эрдўған Марказий банк раҳбарини ишдан бўшатган эди, шундан сўнг лира курси 18 фоизга тушиб кетди.

Маълумот ўрнида: Туркий кенгаш 2009 йилда ташкил этилган. У Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистонни бирлаштиради. Венгрия давлати эса кузатувчи сифатида қатнашмоқда.

Киритилди: 14:54 24.03.2021. Ўқилди: 3520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!