Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўған Исроил ҳукуматини Гитлерга қиёслади

A A A
Эрдўған Исроил ҳукуматини Гитлерга қиёслади

Аввалроқ, Исроил Кнессети мамлакатни Яҳудийлар миллий давлати деб номлашни кўзда тутувчи қонунни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 23 июль куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроилда қабул қилинган, миллий давлат тўғрисидаги қонунга фикр билдирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Эрдўғаннинг фикрича, ушбу қонунга кўра, фақат яҳудийлар ўз тақдирини белгилай олади, шунингдек, жабр-зулм қонунийлаштирилади ва Исроил фашистик, ирқчи давлатга айланади.

Эрдўған “Адолат ва тараққиёт” партияси депутатлари олдидаги чиқишида Исроил фаластинликларга танк ва артиллерия билан ҳужум қилиб ўзини террорчи давлат сифатида кўрсатганини таъкидлади. Туркия раҳбари Исроил ҳукуматининг айрим вакилларида Адольф Гитлернинг руҳияти намоён бўлаётганини қайд этган.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 06:01 25.07.2018. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар