Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрдўған АҚШнинг тазйиқларига қарамай русларнинг қирувчи самолётини сотиб олишини маълум қилди

Эрдўған АҚШнинг тазйиқларига қарамай русларнинг қирувчи самолётини сотиб олишини маълум қилди

Туркия Россиянинг С-400 зенит ракеталар тўпламини сотиб олишдан воз кечмоқчи эмас. Бу ҳақда давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған TGRT телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

С-400ни сотиб олиш масаласи муҳокама қилинмайди, - деган у. Лекин АҚШ бизга Patriot тўпламини сотиш бўйича яхшироқ таклиф билан чиқса, биз бу таклифни кўриб чиқишимиз мумкин .

Март ойининг бошида Пентагондан Эрик Пехон Туркиянинг С-400ни сотиб олиши жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида айтган эди. 8 март куни АҚШ Мудофаа вазирлиги атбуот котиби Чарльз Саммерс мазкур харид Анқарага Американинг F-35 ва Patriot қирувчи самолётларини сотиб олиш имкониятларини ёпиши тўғрисида маълум қилган.

Шу куннинг ўзида Туркия ҳарбий қўшинлари бошлиғи Хулус Акар С-400ни тарқатиш шу йилнинг октябрь ойида бошланишини тасдиқлаган.

С-400 самолётларини Анқарага етказиш бўйича келишувга 2017 йилнинг сентябрида эришилган эди. Мазкур шартнома миқдори 2,5 миллиард долларни ташкил этиб, унинг ярми Россия кредити ҳисобига қопланади.

lenta.ru

Киритилди: 12:19 25.03.2019. Ўқилди: 1561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!