Россия президенти Владимир Путиннинг Туркияга таклиф қилинган ташрифи санаси ҳали аниқмас. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон айтди.
Унинг сўзларига кўра, томонлар бу борадаги маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда.
“Сана маълум эмас, лекин ташқи ишлар вазири, разведка ташкилоти раҳбари, ҳаммаси музокара олиб бормоқда”, деди у Истанбулдаги жума намозидан кейин журналистларга.
Давлат раҳбари россиялик ҳамкасби август ойида Туркияга ташриф буюришига умид билдирди.