Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрдоған ва НАТО бош котиби Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Эрдоған ва НАТО бош котиби Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған НАТО бош котиби Марк Рютте билан Эрон атрофидаги можаро контекстида минтақадаги вазиятни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Туркия етакчисининг маъмурияти маълумот тарқатди.

Маълумотларга кўра, НАТО кун тартибидаги масалалар, шунингдек, минтақавий ва глобал воқеалар юзасидан фикр алмашилган. Президент Туркия минтақадаги можаро ривожланишини диққат билан кузатиб бораётганини ва барқарор тинчликка эришиш учун дипломатияга имкон бериш муҳимлигини таъкидлади.

Эрдоған, шунингдек, Анқарада бўлиб ўтадиган НАТО саммитига тайёргарлик давом этаётганини ва Туркия ушбу саммитга муносиб мезбонлик қилишини билдирди.

Маъмуриятнинг қайд этишича, Марк Рютте ўз навбатида НАТО вазиятни ҳар томонлама баҳолаб, иттифоқчиларининг хавфсизлигига ҳисса қўшишда давом этишини таъкидлаган.

Киритилди: 23:28 02.03.2026. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!