Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрдоған «Туркманистон фахрий оқсоқоли» унвони билан тақдирланди

Эрдоған «Туркманистон фахрий оқсоқоли» унвони билан тақдирланди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов туркиялик ҳамкасби Эрдўғaнга «Туркманистон фахрий оқсоқоли» унвонини берди.

📨 Туркманистон раҳбари бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaннинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан йўллаган табрик мактубида маълум қилди.

– Кўп йиллар давомида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, мамлакатни изчил ривожлантириш, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий стратегия ва дастурларни ҳаётга татбиқ этишга катта эътибор қаратасиз. Сизнинг истиқболли раҳбарлигингиз остида Туркия Республикаси айни пайтда глобал тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда, минтақада ва унинг чегараларидан ташқарида ҳам улкан ҳурмат ва обрў-эътибор қозонди”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 23:00 26.02.2024. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!