Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрдоған Эронда Путин билан учрашади

A A A
Эрдоған Эронда Путин билан учрашади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Эронга ташрифи доирасида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

Эрдоған саммит доирасида Путин билан икки томонлама учрашув ўтказади.

18-19 июль кунлари Теҳронда Эрон раҳбари Сеййид Иброҳим Раисий ва Россия Президенти иштирокида Остона форматидаги еттинчи уч томонлама саммит ўтказилиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибидан террорчи гуруҳлар, хусусан, минтақа хавфсизлигига таҳдид солаётган гуруҳларга қарши кураш, минтақадаги вазиятни сиёсий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва у ердаги гуманитар вазият ўрин олган.

Киритилди: 16:45 18.07.2022. Ўқилди: 3489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар