Ерда 10 октябрь куни сўнгги уч ой ичидаги энг кучли геомагнит бўрон кузатилди. Унинг қуввати G3 даражасига етди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси мутахассислари маълум қилди.
Мутахассислар маълумотига кўра, магнит бўрони 10 октябрь куни тахминан соат 20:00 да бошланган. Бироқ у кутилганидан эртароқ тугаган. 11 октябрь куни соат 09:30 га келиб, Ер магнитосфераси тинч ҳолатга қайтган, геомагнит фаоллик индекси Кп=1 ни ташкил этган.
Бундай кучдаги аввалги магнит бўрони 2026 йил 4 июлда қайд этилган эди.
Геомагнит бузилишларга ҳафта бошида юз берган кучли Қуёш фаоллиги сабаб бўлган. Қуёшдан космосга отилган плазма булутлари Ер яқинига етиб келиб, магнитосферага таъсир кўрсатган. Ҳодиса 50 даража ва ундан юқори географик кенгликларда кузатилиши мумкин бўлган кучли қутб ёғдуси билан ҳам кечган.