Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.
Анадолу агентлиги маълумотига кўра, аэропорт ҳудудига камикадзе-дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилган.
Ҳужум пайтида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга туширилган ва бир неча портлаш овозлари қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, дронлар ПВО воситалари томонидан йўқ қилинган ва ҳеч қандай зарар етмаган.
Ҳозирча воқеа юзасидан расмий баёнотлар берилмаган.