Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эр ва хотиннинг пластик картасини ўғирлаб, пулларини ечиб олган шахс ушланди

Эр ва хотиннинг пластик картасини ўғирлаб, пулларини ечиб олган шахс ушланди

Фурқат туманида М.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 сентябрь куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан берилган ва турмуш ўртоғи номига берилган пластик карталаридан жами 4.100.000 сўм миқдордаги пулларни яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Э.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Киритилди: 16:22 05.10.2022. Ўқилди: 1730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!