Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бир йил кейинга қолдирилди

Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бир йил кейинга қолдирилди

2020 йил март ойига Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилиши белгиланган ёпиқ иншоотларда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати дунё бўйлаб тарқалаётган янги турдаги коронавирус сабабли 2021 йилга кўчирилди. Бу ҳақда World Athletics матбуот хизмати хабар берди.

13-15 март кунлари ўтиши керак бўлган жаҳон чемпионатини 2021 йил мартига кўчиришга қарор қилинган.

Таъкидланишича, енгил атлетика федерацияси тиббий ходимлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари билан бирга Хитойда ва унинг ташқарисида тарқалаётган коронавирус йирик мусобақаларни ўтказишга ижозат бермаслиги ва улар кейинга қолдирилиши лозимлиги ҳақидаги қарорга келишган.

“Биз мусобақанинг бошқа давлатга кўчирилиши имконини ҳам кўриб чиқдик ва уни қабул қилишга тайёрлигини билдирган шаҳарларга миннатдорлик билдирмоқчимиз. Аммо вируснинг Хитойдан ташқарида тарқалиши борасидаги хавотир сабабли бу вариантдан фойдаланмасликка қарор қилдик”, дейилган World Athletics хабарида.

“Биз мусобақани ўтказиш учун 2021 йилда тегишли санани топа оламиз деб ҳисоблаймиз ва ташкилотчиларнинг мусобақага тайёргарлик кўришдаги саъй-ҳаракатларини ҳисобга олиб, Нанкин унинг мезбони бўлиб қолишини истардик”, деб қўшимча қилинган World Athletics’да.

Киритилди: 05:15 31.01.2020. Ўқилди: 1777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!