Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Энг мураккаб ижро ҳаракатлари: Бобо набираси билан учрашди

Энг мураккаб ижро ҳаракатлари: Бобо набираси билан учрашди

Номулкий ижро ҳужжатлари тоифасига кирувчи, болани ота-онаси ёки яқин қариндошлари билан учраштириш энг мураккаб ижро ҳаракатларидан бири ҳисобланади.

Оилавий келишмовчилик сабаб оила парокандаликка учраб, она фарзанди билан ота уйига қайтган. Дастлаб вазият барқарордек кўринган бўлса-да, вақт ўтиши билан ота ўғлини, бобо ва буви эса набирасини соғиниб, бола билан учрашиш масаласида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Суд томонидан даъво қаноатлантирилиб, даъвогар ота, бобо ва бувининг невараси билан учрашиб, унинг тарбиясида иштирок этиши учун аниқ тартиб белгиланган. Унга кўра, ҳар ойнинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 дан якшанба куни соат 10:00 гача учрашувга рухсат берилган ҳамда жавобгарга қаршилик қилмаслик мажбурияти юклатилган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро ҳаракатлари бошланган. Бўлим ходимлари томонидан ваколатли идоралар вакиллари иштирокида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бобо набираси билан учраштирилди.

Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 23:37 06.01.2026. Ўқилди: 2034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!