БМТ маълумотига қараганда, дунё бўйича 65 миллиондан ортиқ киши урушлар, қуролли низолар, қашшоқлик сабаб уйларини тарк этган ва қочқинга айланган, дея хабар берди "azon.uz".
Энг кўп қочқин яшаётган давлат Туркия ҳисобланади. Бу ерда 3,6 миллион суриялик, 169 минг афғонистонлик, 143 минг ироқлик, 35 минг эронлик, қарийб 5 минг сомалилик – жами 3,9 миллион қочқин яшамоқда.
Туркия бўйича энг кўп қочқин яшайдиган шаҳарлар орасида Истанбул, Шонлиурфа, Хатай, Газиантеп, Мерсин, Анада ва Килис бор. Биргина Истанбулда қарийб 562 минг суриялик яшайди. Килиснинг аҳолси 136 минг, бу ерга ўрнашгаан суриялик қочқинлар сони – 131 минг.