Ҳукумат қарори (463-сон, 04.09.2026 й.) билан “Энг инновацион ғоя” республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🏛 Ушбу Низом давлат олий таълим ташкилотларининг иқтидорли талабалари ўртасида “Энг инновацион ғоя” республика танловини ўтказиш, уларнинг стартап лойиҳага айлантириш имконияти юқори бўлган ғояларини саралаш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
⏳ Низомга кўра, танлов ҳар йили сентябрь – декабрь ойларида ўтказилади.
🤑 Танлов 2 босқичда ташкил қилиниб, 1-босқич барча давлат олий таълим ташкилотларида ўзларининг талабалари учун ўтказилади.
✅ Республика босқичи Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 10 та йўналиш бўйича ўтказилади.
🧾 Таълим ташкилотлари ҳар йили 10 сентябрда танловнинг 1-босқичига аризалар қабули бошлангани тўғрисида эълон беради.
🔘 Танловда талабгорлар ҳар йили 10 октябрга қадар саралаш комиссияси номига ариза бериш орқали фақатгина битта инновацион ғоя билан иштирок этади.
⭐ Танловнда инновацион ғоялар саралаш ва танлов комиссия аъзолари томонидан қуйидаги 100 баллик мезонлар асосида баҳоланади:
➖ инновацион ғоянинг илмий ва инновацион янгилиги – 20 баллгача;
➖ инновацион ғоянинг долзарблиги – 20 баллгача;
➖ мавжуд аналоглардан фарқи – 20 баллгача;
➖ харажатлар сметасининг асослангани – 20 баллгача;
➖ инновацион ғояни амалга оширишдан кутилаётган натижалар – 20 баллгача.
💸 Танловнинг 1-босқичида ғолиблар қуйидаги миқдорда грант маблағлари билан тақдирланади:
▪️ 1-ўрин учун – 50 млн сўм;
▪️ 2-ўрин учун – 30 млн сўм;
▪️ 3-ўрин учун – 20 млн сўм.
✉️ Танловнинг республика босқичида ғолиб деб топилган инновацион ғоялар Агентлик, талабгор ва ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ қуйидаги миқдорда молиялаштирилади:
▫️ 1-ўрин учун – 500 млн сўм;
▫️ 2-ўрин учун – 300 млн сўм;
▫️ 3-ўрин учун – 200 млн сўм