Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Энг илғор ҳарбий психолог”и мудофаа вазирлиги босқичига йўл олди

“Энг илғор ҳарбий психолог”и мудофаа вазирлиги босқичига йўл олди

Тошкент ҳарбий округи қўшинларида ҳарбий психологларнинг фаолиятини ва психологик ишларнинг самарасини юксалтириш мақсадида “Энг илғор ҳарбий писихолог” ва “Энг яхши руҳий зўриқишларни ечиш хонаси” танловининг округ миқиёсида саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати хабар берди

Танлов қатнашчилари мезонлари бўйича баҳоланишда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотларидан психолог мутахассислар таклиф этилди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳарбий психологлар фаолиятини чуқур таҳлил қилиш, улар эришган натижаларини баҳолаш, руҳий зўриқишларни ечишдаги шарт-шароитларни ўрганиш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Танловдан асосий мақсад ҳарбий психологлар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш, улар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳарбий психолог фаоолиятини тўғри ташкил этишдан иборат.

Конкурс натижаларига кўра, 1-ўринга шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Асилбек Яхшиевга насиб этди. 2-ўринга катта лейтенант Носир Мамажоновга, 3-ўринни эса майор Озод Усмонов эгаллади.

Низомга кўра, 1-ўрин соҳиби танловнинг Мудофаа вазирлиги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

 

 

Киритилди: 17:09 20.08.2019. Ўқилди: 1648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!