Президентнинг 2026 йил 13 октябрдаги қарори билан иссиқхона хўжаликлари учун солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар белгиланди.
2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача энергия тежамкор иситиш технологияларидан фойдаланувчи иссиқхоналарга октябрь–март ойларидаги электр харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Солиқ имтиёзлари:
➖ айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ҚҚС ва фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади.
➖ белгиланган талабларга жавоб берувчи иссиқхона хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади.
➖ 2027 йилдан айрим субъектлар учун ер ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
Имтиёзли кредитлар:
➖ янги «яшил» иссиқхона қуриш учун — 300 млн сўмгача;
➖ мавжуд иссиқхонани қайта жиҳозлаш учун — 150 млн сўмгача.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг айрим туманларида аҳоли томорқаларида энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилиши назарда тутилган.