Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Энергия нархлари ошди: газ ва электр сарфини камайтиришни сўралмоқда

Энергия нархлари ошди: газ ва электр сарфини камайтиришни сўралмоқда

Европа Иттифоқи раҳбарияти энергия ресурслари нархи ошгани сабаб Европа давлатларини газ истеъмолини қисқартиришга чақирди.

Reuters хабар беришича, бу ҳақда ЕИнинг энергетика бўйича комиссари Дан Йоргенсен тегишли идоралар раҳбарларига йўллаган мактубида маълум қилган.

"Сизларни газ захираларини тўлдиришга ёрдам берадиган ёки зарурат даражасида газ ва электр энергияси истеъмолини камайтирадиган чораларни қабул қилиш ёки уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш имкониятини кўриб чиқишга чақираман", — дейилади ҳужжатда.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!