Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Энергетика тизимида ходимларнинг коррупцияга оид ҳаракатлари юзасидан 423 та мурожаат келиб тушган

Энергетика тизимида ходимларнинг коррупцияга оид ҳаракатлари юзасидан 423 та мурожаат келиб тушган

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Мурожаатларнинг 61 таси қаноатлантирилди. 229 та ҳолатда мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди. 16 та мурожаат кўрилмасдан қолдирилди. 26 та ҳолатда эса келиб тушган маълумотлар ўз тасдиғини топмади.

Мурожаатларни ўрганиш натижасида 78 нафар ходимга “ҳайфсан” интизомий чораси кўрилди. 41 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 91 та ҳолатда материаллар ҳуқуқ-тартибот идораларига чиқарилди.

Шунингдек, аниқланган 291 та манфаатлар тўқнашувини нейтраллаштириш чоралари кўрилди.

Ёқилғи-энергетика соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар билан шартномавий муносабатларга киришаётган контрагентлар бўйича 532 та ҳолатда ўрганиш ишлари амалга оширилди. Натижада ташкилотлар манфаатига зарар келтириши эҳтимоли бўлган 11 та контрагент билан шартнома тузиш рад этилди.

Киритилди: 20:13 27.06.2024. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!