Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Энергетик ичимликлар танага қандай таъсир кўрсатишини биласизми?

Энергетик ичимликлар танага қандай таъсир кўрсатишини биласизми?

Энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетади. Шакарнинг ортиқча қисми ёғга айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади.

Шифокорларнинг огоҳлантиришича, қувватбахш ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.

Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди.

Киритилди: 22:17 26.01.2022. Ўқилди: 2676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!