Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Энергетик ичимликлар рекламасига айрим тақиқлар қўйилди

Энергетик ичимликлар рекламасига айрим тақиқлар қўйилди
Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.

Қонун билан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 221-моддаси энергетик ичимликлар рекламаси билан тўлдирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унга кўра,
  • 7:00 дан соат 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
 
  • реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан, сотиш тақиқланади.
Manba: qalampir.com
Киритилди: 21:52 13.12.2018. Ўқилди: 2647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!