Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Энди шикастланган “номер”ни онлайн алмаштириш мумкин

Энди шикастланган “номер”ни онлайн алмаштириш мумкин

Ўзбекистонда автомобил давлат рақамини алмаштириш хизмати онлайн тарзда йўлга қўйилди.

Хизматдан фойдаланиш тартиби:
➖ my.gov.uz порталига киринг;
➖ «шикаст етган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини тиклаш» хизматини танланг;
➖ аризани тўлдиринг ва шикастланган рақамнинг фотосуратни юкланг.

📩 Ариза кўриб чиқилгандан кейин тўлов учун инвойс юборилади. Тўлов амалга оширилгач, ҳудудий бўлинмага бориб эски рақамни топшириб, янгисини оласиз.

Нархлар:
— 1 жуфт рақам: 1 854 000 сўм;
— 1 дона рақам: 927 000 сўм.

⚠️ Эслатма: рақам ҳолати аниқ кўринган фото юклаш жараённи тезлаштиради.

Киритилди: 08:25 15.04.2026. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!