Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Энди шифокорлар юрак хасталикларини 15 сонияда аниқлай олади

Энди шифокорлар юрак хасталикларини 15 сонияда аниқлай олади

Британиялик шифокорлар сунъий интеллект ёрдамида юрак хасталикларини 15 сонияда аниқлай оладиган стетоскопни ишлаб чиқишди.

Қурилма юрак ишлаши ва қон оқимини таҳлил қилади, шундан сўнг SI ташхисни смартфонга чиқариб беради. Қурилма аллақачон 12 минг беморда синовдан ўтган ва натижа ҳайратланарли: юрак етишмовчилигини аниқлаш частотаси икки баравар, атриял фибрилатсия диагностикаси эса уч баробарга ошди.

Шифокорларнинг таъкидлашларича, бу бошида сезилмайдиган касалликларни ўз вақтида аниқлаб ҳаётни сақлаб қолиш, шунингдек, асоратлар пайдо бўлишидан олдин даволанишни бошлаш имконини беради.

Киритилди: 14:35 04.09.2025. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!