Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Энди семиз одамларга АҚШ визаси берилмаслиги мумкин

Энди семиз одамларга АҚШ визаси берилмаслиги мумкин

Washington Post'нинг ёзишича, Трамп маъмурияти қандли диабет, саратон ва семизлик каби касалликларни визани рад этиш учун асос сифатида қўллаш бўйича кўрсатма берган.

Давлат департаменти шу билан бирга нафақахўрлар, кекса ота-оналар ёки ногирон қариндошларини боқадиганлар учун ҳам визаларни чеклаш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.

Расмийларга кўра, бу қарорнинг асосий сабаби — бундай шахслар учун тиббий парвариш харажатларининг юқорилиги.

Аммо журналистлар буни АҚШга мигрантлар киришини янада чеклашга қаратилган навбатдаги қадам деб баҳоламоқда.

Киритилди: 15:05 14.11.2025. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!