Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Энди Россия паррандачилик фермаларида ўзбеклар ишлайди(ми)?

Энди Россия паррандачилик фермаларида ўзбеклар ишлайди(ми)?

Коммерсантъ нашри тарқатган хабарга кўра, Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида ишчилар етишмовчилиги масаласига ечим топди. Ушбу дастур бўйича ўзбекистонлик ишчиларни қурилиш саноати учун ишлаб чиқилган дастур доирасида йўналтириш режалаштирилган. Дастурга парранда етиштирувчи компаниялар кўпроқ қизиқиш билдирмоқдалар.

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ишчилар учун компаниялардан аризалар қабул қилишни бошлаган ва ҳафта охиригача умумий ҳисобда лойиҳа доирасида 3,5 минг мигрантни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда. Маълумот учун, ишчилар қурилиш саноати учун 10 минг кишилик квота доирасида дастурга йўналтирилади.

Мигрантларни жалб қилиш истагидаги компаниялар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузиши лозим. Агентлик потенциал ишчиларни ОИВ, сил касаллиги бўйича тестдан ўтказади, CОВИД-19 га қарши "Спутник Лайт" ёрдамида эмланади ва рус тилидан имтиҳон олинади. Буларнинг барчаси иш берувчи томонидан молиялаштирилади. Шунингдек, компаниялар парвоз ва патент харажатларини ҳам тўлашлари керак.

Бир ишчини ёллашнинг умумий қиймати 45–50 минг рублга баҳоланмоқда.

Киритилди: 01:16 21.10.2021. Ўқилди: 3472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!