Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Энди қўшимча қабул асосида магистратурага кирганларга таълим кредити берилмайди

Энди қўшимча қабул асосида магистратурага кирганларга таълим кредити берилмайди

Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди.

2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид Президент қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловаси 3 банди 4-хатбошисига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, «таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди».

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 527-сон қарори билан таълим кредитлари ажратиш тартибларига доир Низом тасдиқланган ва 3-бандида «супер контракт» учун таълим кредити ажратилмаслик белгиланган.

Киритилди: 00:39 06.01.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!