Президент фармони билан муаммоли кредитларни ундириш самарадорлигини ошириш мақсадида янги ёндашув жорий этилмоқда.
Унга кўра:
– ундириш жараёнлари ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юкланади;
– қўшимча 400 та ижрочи штат бирлиги ажратилади;
– ушбу тизим тижорат банклари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
– ижрочилар сонини ошириш ёки камайтириш Бош прокурор буйруғи билан белгиланади.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банк икки ой ичида ундириш жараёнида тўловларни тақсимлаш тартибини белгилайди.