Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Энди имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзи бор абитуриентлар квотага таъсир қилмайди

Энди имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзи бор абитуриентлар квотага таъсир қилмайди

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Бунга қадар улар квота доирасида давлат гранти ўрнини банд қилар, натижада қайсидир абитуриентлар контрактга ўтиб қоларди.

Шу вақтгача квота доирасида имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган имтиёзлар рўйхати қуйидагича эди:

➖ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
➖ “Ниҳол” мукофоти соҳиблари;
➖ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
➖ “Тарбиячи” кўрик-танлови ғолиблари;
➖ “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
➖ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
➖ Халқаро олимпиадалар ғолиблари.

Киритилди: 14:35 24.06.2021. Ўқилди: 2259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!