Президент Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди.
Тожикистон раҳбари мукофот учун миннатдорлик билдириб, Шавкат Миромоновичга: «Кучли сиёсий иродангиз, 27 йилда ечилмаган масалаларни ҳал қилганингиз учун аслида мен Сизга орден топширишим керак эди», – деди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти 17 августда икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Manba: azon.uz