Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эммануэль Макрон арман тилида Арманистонни қўллаб-қувватлади

Эммануэль Макрон арман тилида Арманистонни қўллаб-қувватлади

Франция президенти  Эммануэль Макрон "Facebook"да арман тилидаги ёзувини жойлаштирди. У Сюникдаги вазият билан боғлиқ равишда арман халқини қўллаб-қувватлашини билдирди.

"Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон ҳудудига бостириб кирди. Улар зудлик билан олиб ташланиши керак", деб ёзган  Франция раҳбари.

13 май  оқшомида  Макрон  Арманистон  Бош  вазири  вазифасини  бажарувчи  Никол  Пашиньян  билан  телефон  орқали  суҳбатлашди.  Улар  Озарбайжон  қуролли  кучлари кириб келган Сюник минтақасидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

14 май куни Арманистон-Озарбайжон  чегарасидаги  вазият  Россия  ва  Озарбайжон  хавфсизлик  кенгашлари  котиблари  томонидан  муҳокама  қилинди.  Айни  пайтда Россия президенти Владимир Путин Пашиньян билан суҳбатлашиб, воситачилик ёрдамини таклиф қилган.

Аввалроқ Арманистон  мудофаа  вазирлиги  Озарбайжон  қўшинларининг  Арманистоннинг  Сюник  вилоятига  кириб  бориши  тўғрисида  хабар  берди.  Вазирликнинг  аниқлик  киритишича,  12  май  куни  Озарбайжон  Қуролли  Кучлари  чегараларни  аниқлаштириш  баҳонасида  чегара  ҳудудида  муайян  ҳаракатларни  амалга  оширишга уринишган.

Арманистон  қўшинлари  бўлинмалари  тегишли  чораларни  кўрдилар  ва  шундан  сўнг  Озарбайжон  ҳарбийлари  ишни  тўхтатдилар.  Вазиятни  ҳал  қилиш  бўйича  музокаралар олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:12 14.05.2021. Ўқилди: 2776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!