Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Елизавета II қирол оиласи мухлисларини шокка солди...

Елизавета II қирол оиласи мухлисларини шокка солди...

Елизавета II қирол оиласи мухлисларини шокка солди: Британия қироличаси яқин орада тахтни бўшатишдан бош тортди.

Қироллик мухлислари Елизавета II ўз турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппдан ўрнак олиб, ишлардан 95 ёшида чекинишига шубҳа қилмай, бу ҳолатга ҳатто кўниккан эдилар ҳам.

Британияликлар пандемия туфайли бу воқеа ҳатто эртароқ рўй беришини тахмин қилишган эди, негаки, 94 ёшли қиролича омма қаршисида камнамо бўлиб қолганди. Аммо Олий Ҳазратлари режалари халқ ва меросхўр-ўғил орзулари бир-бирига мос тушмади.

Шаҳзода Чарльз сабрли бўлиб, ўз навбати келишини кутишига тўғри келади. Чунки саройда ҳам Елизавета II тахтни тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилишди.

Қирол амалдорларидан бири монарх ўз ваколатларини топшириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Унинг айтишича, қиролича истеъфо ҳақида ўйлагани ҳам йўқ.

"Олий Ҳазратлари ҳукмронлик қилишда давом этади. У халқига бутун умр хизмат қилиш ниятида", - деб таъкидлади хабардор манба.

Айни вақтда монархнинг бутун ўйлари COVID-19га қарши вакцинада. Вирус билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан, Елизавета II тўлиқ ўз ваколатларига қайтади.

Бу шаҳзода Чарльзни қувонтирмаслиги аниқ.

Киритилди: 23:05 13.11.2020. Ўқилди: 2546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!