Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Элит ОЧЛ. “Насаф” “Ал-Шорта” билан дуранг ўйнади

A A A
Элит ОЧЛ. “Насаф” “Ал-Шорта” билан дуранг ўйнади

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 7-тури доирасида “Насаф” ҳамда Ироқнинг “Ал-Шорта” клублари ўртасидаги учрашув якунига етди. 9 февраль куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувдаги ҳисоб 8-дақиқада очилди. “Насаф” ярим ҳимоячиси Муродбек Раҳматов аниқ зарбаси билан қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар фаолликни оширди ва 68-дақиқада Шариф Абдулкарим томонидан киритилган гол эвазига мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда томонлар ҳисобни ўзгартира олмади ва баҳс дуранг билан якунланди.

Мазкур натижадан сўнг “Насаф” турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди. Қаршиликлар 7-турдан кейин атиги 1 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида қолиб кетди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини муддатидан аввал бой берди. 2 очкога эга “Ал-Шорта” эса 11-ўринни эгаллаб турибди.

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси, 7-тур
“Насаф” — “Ал-Шорта” 1:1
Голлар: 1:0 — Раҳматов (8), 1:1 — Шариф (68)

Киритилди: 22:51 09.02.2026. Ўқилди: 184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!