Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ҳамда 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)лари ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий тарзда жорий этилади.
Мазкур тизим дориларни назоратли ва оқилона қўллаш, шунингдек, ўзбошимчалик билан дори қабул қилишнинг олдини олишга қаратилган.