Ҳукумат қарори (168-сон, 18.03.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
⚡️ Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
🔹электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади;
🔹айрим соҳаларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш тартиблари белгиланди.
📝 Бунда, товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.
🚫 Аммо қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура билан электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилмайди:
▪️товарлар транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда;
▪️юк жўнатувчи томонидан товар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда.