Давлат дастури лойиҳасига кўра, йил охиригача электромобилда такси хизматини кўрсатаётган ўзини ўзи банд қилганлар сони 300 минг нафарга етказилади.
Шу мақсадда электромобилда такси қилувчи фуқароларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
➖ ижтимоий солиқ тўловига 30% гача чегирма;
➖ аэропорт ва вокзаллар каби давлат автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш.