Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Электр энергияси нархининг бемалол оширилишига барҳам берилди

Электр энергияси нархининг бемалол оширилишига барҳам берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелда Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергия тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди. Бундан ташқари, электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиб, 2020 йил 1 январдан кучга кириши белгилаб қўйилди.
Ҳужжатга асосан, 2023 йилга бориб энг яхши халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда, тарифларни аниқлаш услубига ўтилади. 2023 йилдан бошлаб электр энергияси учун тарифлар камида 3 йил муддатга амал қилади (оширилмайди).
Тарифлар ишлаб чиқариш ва капитал xаражатларининг тўлиқ қопланишини ва рентабелликни камида 10% ва 20% дан ортиқ бўлмаган даражада сақлашни ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, тақсимлаш ва сотиш учун ўртача нарxларга асосланади. Сотиш, соф фойда миқдорини электр энергиясини ишлаб чиқариш, етказиш, тарқатиш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ барча xаражатлар суммасига бўлиш йўли билан аниқланади.
Харидор томонидан электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро Тариф Комиссияси томонидан белгиланадиган ставкалар бўйича амалга оширилади. Ушбу янги ташкил этилган ишчи гуруҳ Бош вазир ўринбосари - Молия вазири бошчилигидаги 7 нафар аъзодан иборат таркибда иш юритади.
Эндиликда давлат аҳолининг кам даромадли ва ҳимояга муҳтож қатламларини электр энергиясидан фойдаланишнинг базавий ставкасини қўллаш орқали, шунингдек тарифлар ошиши билан компенсация қилишни қўллаб қувватлаши белгилаб олинди.
Ўзаро мақбул тарифларни белгилаш орқали истеъмолчилар ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг манфаатлари мувозанатга келтирилади.
Ҳужжат билан тарифларни шакллантиришнинг принциплари ҳам белгиланди.
Жумладан, тарифларни шакллантиришда камситмайдиган ёндашув жорий этилади, тарифларни белгилаш асосланмаган сиёсий таъсирга дучор этилмайди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, яқин келажакда электр энергияси учун нархнинг ошиш муддатларининг белгиланмаганлиги, исталган вақт оралиғида асослантирилмаган миқдорда оширилиб келинаётганлиги каби муаммолар ўз ечимини топса ажабмас.
Manba: uza.uz
Киритилди: 21:45 21.04.2019. Ўқилди: 2250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!